Касалликлар

БЕПУШТЛИККА ҚАРШИ ТАБИИЙ КУРАШИШ

Бепуштлик – бу мунтазам ҳимояланмаган жинсий алоқадан кейин 12 ой давомида ҳомиладор бўлмаслик билан белгиланадиган кенг тарқалган муаммо. Репродуктив ёшдаги ҳар олти кишидан бири бепуштликни бошдан кечиради, ривожланган мамлакатларда эса ҳар тўрт жуфтликдан бири бепуштликдан азият чекмоқда.

Туғилиш даражаси юқори бўлган мамлакатлар асосан Африкада жойлашган, ривожланган мамлакатларда эса паст. 25 ёшли соғлом аёлларда ҳар ойда ҳомиладор бўлиш имконияти 30%ни ташкил эца, 35 ёшдан ошганда бу имконият пасаяди. Бепуштлик ҳолатларининг 30% фақат аёлларда, яна 30% эркакларда учрайди.

Сабаблари:

- Эркакларда: сперма муаммолари (туғма нуқсонлар, мояк касалликлари), экологик омиллар (пестицидлар, кимёвий моддалар), саратон ва даволаш.

- Аёлларда: овуляция бузилиши (поликистик тухумдон синдроми), бачадон аномалиялари, фаллоп найчаларининг шикастланиши

Хавф омиллари: чекиш, кимётерапия, радиация, жинсий йўл билан юқадиган инфексиялар (СТИ), гиёҳванд моддалар ва кимёвий моддаларга таъсир қилиш.

Тавсиялар:

1. Тана вазнини назорат қилиш.

2. Мунтазам жисмоний фаолият.

3. Чекишни тўхтатиш.

4. Соғлом овқатланиш.

Хулоса қилиб айтганда, бепуштлик эркаклар ва аёлларда турли сабабларга кўра юз беради ва соғлом ҳаёт тарзини сақлаш муҳимдир.Бепуштлик – бу мунтазам ҳимояланмаган жинсий алоқадан кейин 12 ой давомида ҳомиладор бўлмаслик билан белгиланадиган кенг тарқалган муаммо. Репродуктив ёшдаги ҳар олти кишидан бири бепуштликни бошдан кечиради, ривожланган мамлакатларда эса ҳар тўрт жуфтликдан бири бепуштликдан азият чекмоқда.