Касалликлар

ЭРКАК ВА АЁЛЛАР БЕПУШТЛИКНИ ДАВОЛАШ

Бепуштлик — бу инсоннинг фарзанд кўра олмаслик ҳолати. Агар жуфтлик бир йил давомида жинсий ҳаёт кечирсалар ва фарзанд кўришга ҳаракат қилсалар, лекин муваффақиятга эришмасалар, бепуштлик деб ҳисобланади. Бу ҳолат нафақат аёлларда, балки эркакларда ҳам бўлиши мумкин.

Эркаклардаги бепуштлик сабаблари:

- Туғма нуқсонлар

- Яллиғланиш касалликлари ёки жароҳатлар

- Жинсий майлнинг пасайиши

- Эндокрин тизимдаги ўзгаришлар

- Уруғ суюқлигида сперма етишмаслиги ёки уларнинг заиф фаолияти

Аёллардаги бепуштлик сабаблари:

- Бачадон ва тухум йўлларининг яллиғланиши

- Тухумдон муаммолари

- Инфекцион касалликлар натижасида нерв системасидаги ўзгаришлар

- Жинсий аъзоларнинг ривожланмаслиги

 

Агар аёлнинг бачадон найлари тўсилиб қолса ёки тухум ҳужайраси сперматозоид билан учрашиши қийинлашса, бу ҳам бепуштликка олиб келиши мумкин.

Бепуштликни аниқлаш учун эр-хотин тиббий текширувдан ўтказилади. Агар муаммо тезда аниқланиб, сабабларини бартараф этилса, яхши натижага эришиш мумкин.